Аввалига шу йилнинг ёз фаслида, кейинчалик эса 1 сентябрда очилиши айтилган Ғафур Ғулом боғи ҳануз фойдаланишга тайёр эмас. Паркни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management компанияси вакили эса аниқ қайси санада очилишини ҳам айта олмади. «Газета.uz» иш жараёнидан фоторепортаж тайёрлади.
Тошкентда дўстига Ғафур Ғулом номидаги боғда янги аттрационлар сотиб олиш ва ўрнатиш лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилган шахс берилган 60 минг долларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Ғафур Ғулом боғини 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management компанияси вакилининг айтишича, боғни 2022 йил ёзида очиш режалаштирилмоқда. Унинг сўзларига кўра, лойиҳага 4 млн доллар сармоя киритилган. Аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев компанияни сармоявий мажбуриятларни бажармаётгани учун танқид қилган эди.
Сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи юзасидан шартномалар тузилмаганини маълум қилди. Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев эса мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилишини билдирди. «Бундан кейин шаҳар ҳокимлигининг объектларни инвесторларга берилиши бўйича ўйлаб иш қилишини назоратимизга оламиз», — деди у.
Тошкентдаги «Ғафур Ғулом» номли истироҳат боғи ўрнига турар-жой мажмуаси қурилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Маданият вазирлиги ҳозирда боғ ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилаётганини, жумладан, енгил конструкцияли иншоотлар бузилаётганини маълум қилди. Эскирган аттракционлар ҳам демонтаж қилинади.
Тошкент ҳокимлиги яна бир бор Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи фуқаролар дам олиш жойи сифатида яшил зона бўлиб қолишини таъкидлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўрнида турар-жой мажмуаси ёки бизнес-марказ қурилади, деган гап-сўзлар тарқалган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг